Мен кимгадир зорман, кимлар менга зор
Мен кимман гуёки кумсоат одам Эрталаб хушчакчак кун ботганда гам Кайфият икки хил, йук менда ором Мен кимгадир зорман, кимлар менга зор.
Уйкум кочиб, тунлар бедор ёнаман Такдирнинг ишига хайрон коламан Ёнимда жуфтимдан, баъзан тонаман Мен кимгадир зорман, кимлар менга зор.
Шу ёшда нахотки севиб колдимми Узга ёр ишкида Мажнун булдимми Минг азоб чекдимми, минг бор улдимми Мен кимгадир зорман, кимлар менга зор.
Аклимни йиголмай сарсон оввора Аёлим йиглар, куз ёши фаввора Ул санам калбимга сингар тобора Мен кимгадир зорман, кимлар менга зор.
Аросатда колдим, бугун мен нетай Бир тараф аёлим, кай тараф кетай Парига кулларим оз колди етай Мен кимгадир зорман, кимлар менга зор.
-Дада туринг, деди жарангдор овоз Кузим очсам углим, кани ишва ноз Тушимни курайин, жим тургин бир оз Мен кимгадир зорман, кимлар менга зор.
Баъзан тушларимиз унг булар гуё Баъзан ёлгонлар хам булади руё Узр Ошик Бахром , ёзса ножуя Мен кимгадир зорман, кимлар менга зор. 2011-12-14
The player will show in this paragraph
|
|
23.12.2011