Uzbek Kino - Media
Сегодня Понедельник | Дата: 21.05.2012 | Время: 01:18
Salom, Mehmon! Авторизуйся или зарегистрируйся
Цвет фона
 
 
 
 
GAMES NEWS

Навигация
Категории
Информация
Информация
Реклама
Реклама
Информация
Информация
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Наш опрос
Portalimizning yangi dizayn kurinishi sizga yoqdimi?
Всего ответов: 274
Друзья сайта
 
 
 
 
Статистика
Hozirda online: 8
Mexmonlar: 7
A'zolar: 1
Dilyora

Bir Ayolga Shuncha G'am


Турмушга чиққан вақтимда келин-куёвлар бугунгидай тиббий кўрикдан ўтишмасди. Турмуш ўртоғим билан аҳилчиликда, меҳр-оқибатда тўрт фарзандни дунёга келтирдик. Бошида келин бўлиб борганимда жуда ночор шароитда яшашарди, эски ҳовлидаги пастқам уйлар ағанаб кетай дерди. Эр-хотин енг шимариб ўз кучимиз, меҳнатимиз билан лой қордик, ғишт тердик, амаллаб ҳовлини эпақага келтириб олдик. Бир куни том ёпаётганимизда томдан йиқилиб тушдим, шундан бери белим оғрийдиган бўлиб қолди. Болаларим айни ейман-ичаман деган вақтида турмуш ўртоғим бетоб бўлиб қолди. Билсам, унда ирсий касаллик бор экан. Ҳовлида биздан ташқари қайнонам, қайноғам ўз оиласи билан яшарди. Кунларнинг бирида қайнэгачим болаларини етаклаганча турмушидан қайтиб келди. Биз билан бирга яшамоқчилигини айтди. Шунда эрим:
− Опамнинг гапларига ишонмагин, у яхши аёл эмас, бекорга эри билан ажрашмаган. Эртага жанжаллашиб, ўртамизга низо солади, − деди.
− Нега унақа дейсиз, минг қилса ҳам жигарингиз, жиянларингизни кўчага ташлаб қўямизми? − дедим. Эримни кўндириб, овсиним билан биз яшаётган уйнинг ўртасига қайнэгачим учун уй қуриб бердик. Эрим ҳақ бўлиб чиқди. Қайнэгачим ҳовлига жойлашиб олгандан кейин қилдан қийиқ ахтариб, жанжал чиқараверди. Эътибор бермай, фарзандларим тарбияси билан овора бўлиб ўтиравердим. Қизларимни узатдик, эримнинг борган сари касали оғирлаша бошлади. Қайнэгачим укасига ачиниб, ёрдам кўрсатиш ўрнига бизларни ҳовлидан чиқиб кетишимиз учун қўлидан келганини қилди. Биз керакли идоралардан ёрдам сўраб уй олдик, вақтинча ҳовлидан чиқиб кетдик. Турмуш ўртоғим янги уйда кўп яшамади, оламдан ўтди. Қайнонам эса унга куйиб ётиб қолди. У оламдан ўтгунича меҳримни аямадим. Қайнонамнинг маъракаларидан кейин қайнэгачим бошқа ҳовлига қадам босмаслигимни айтди. Бу орада эримнинг акаси ҳам вафот этди. Овсиним ҳам болалари билан ҳовлидан қувилди. Билсам, қайнонам ўлим тўшагида ётганида қайнэгачим ҳовлининг ҳужжатларини ўзининг номига расмийлаштириб олган экан. Ҳозир у бошқа уйда яшайди, бизнинг ҳовлига эса қулф солиб қўйган. Уни Худога солиб, ўғлим билан тинчгина «дом»да яшай бошладим. Лекин шунча кўрган кўргуликларим кам экан. Катта қизим отаси каби касалликка чалинди, иккита боласи билан қайтиб келди. Ўртанча қизим соғлом бўлса-да, қайнонаси: «Бир кун сен ҳам отангга, опангга ўхшаб касал бўласан», деб битта боласи билан ҳайдаб юборди. Иккита қайтиб келган қизимнинг дардида куйиб ўтирганимда йигирма икки яшар ўғлим ҳам касалликка чалинди. Тағинам юрагим темирдан эканми дейман ёки Аллоҳнинг марҳаматими, фарзандларим учун ўзимни ушлаб турибман. Кўз олдимда икки фарзандим оғир аҳволда бетобланиб ётибди-ю, қайнэгачим билан кўча-кўйда учрашиб қолсак:
− Ўғлингни қачон уйлантирасан, қачонгача бўйдоқ юради? − деб очиқчасига майна қилади.
− Опа, устимдан кулманг, ўз ғамимга қовурилиб юрибман ахир. Ундан кўра ҳовлимиз бўш ётибди-ку. Бетоб болаларим, невараларим билан «дом»да қийналиб кетдим. Ҳовлининг менга тегишли қисмини қайтариб беринг. Ўша ерга бориб, бетоб болаларимни парваришлай, наҳотки жиянларизга ичингиз ачимаса, укангизнинг руҳидан қўрқмасангиз, − деб ялиндим, йиғлаб-сиқтадим, фойдаси бўлмади.
− Бор, қаёққа шикоят қилсанг қилавер, ҳовли менинг номимда. Бир кун сотиб юбораман, − деди қайнэгачим қатъий.
Мана, неча йиллардан бери азобдаман. Учинчи қизим ҳам шу касалликка чалинмасмикан, уни ҳам уйдагилари ҳайдаб юборишмасмикан, деган хавотирдаман. Айни уйланадиган, ҳаётнинг энг ширин дамларига қадам қўйиши керак бўлган чоғида навқирон ўғлимнинг маъюс чеҳрасига қараганим сайин юрагим тилка-пора бўлиб кетяпти. Қанча яшаса ҳам, ҳеч бўлмаганда чимилдиқ кўрсайди, деган армондаман, лекин ким ҳам қизини бизга раво кўрарди? Ноҳақлик туфайли боридан айрилиб, топгани рўзғордан, дори-дармондан ортмаётган бир аёл бўлсам. Мен-ку, яна қанча умрим қолди, бу дунёнинг ёлғонларидан, макрларидан ўлиб қутуларман, лекин мендан кейин фарзандларимга ким қайғуради?


The player will show in this paragraph



Просмотров: 175 | Добавил: Guli | Дата: 19.02.2012
Комментарии
Имя / Логин
Email
 
Всего комментариев: 0
Форма входа
Об-хаво

БЕПУЛ СМС

Информация
Реклама
Реклама
Информация
Информация
Мини-чат
Друзья сайта
Статистика
UZFUNFACTORY UZFANKLUB
Copyright © 2010 | Создать сайт бесплатно