
Бегоди Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатларида машҳур бўлган корейсча таом.
Оширма хамирни доирачалар шаклида ёйиб, тўғралган гўшт аралашмасини
солинади ва мантига ўхшаб тугиб, қасқонда пишириб олинади. Бегодини
кўпинча морковча ёки бошқа корейсча салатлар ва аччиқ соуслар билан
танаввул қилинади.
МАСАЛЛИҚЛАР:
Оширма хамир:
500 гр ун
250 мл илиқ сув
1 чой қошиқ дрожа
3 ош қошиқ ўсимлик ёғи
2 чой қошиқ шакар
2 чой қошиқ туз
Гўштли начинка:
500 гр мол гўшти
500 гр карам
1 та пиёз
туз, мурч, кашнич уруғи
ТАЙЁРЛАНИШИ:
1. Ушбу рецептда кўрсатилганидек оширма хамир тайёрлаб оламиз.
2. Карамни майда сомонча шаклида тўғраймиз. Туз қўшиб, яхшилаб аралштирамиз ва 3-4 соатга қолдирамиз.
3. Гўшт ва пиёзни майда қилиб тўғраб оламиз.
4. Суви чиққан карамни сиқиб, сувидан ажратиб оламиз. 5. Гўшт, пиёз, карам, туз ва зираворларни аралаштирамиз.
6. Ошган хамирдан зувалачалар ясаб, доира шаклида ёйиб оламиз.
7. Ўртасига қийма солиб...
8. бир четидан тугиб чиқамиз.
9. Тугилган бегодиларни хамирини бироз ошириб оламиз. Бунинг учун
бегодиларни устига сочиқ ёпиб 20 дақиқа хона хароратида қолдирамиз.
10. Бегоди ошгунча қасқонда сув қайнатиб оламиз.
11. Бироз ошган бегодиларни ёғ суртилган қасқон листига териб 45 дақиқа пиширамиз.
Таом тайёр. Ёқимли иштаҳа!