Uzbek Kino - Media
Сегодня Понедельник | Дата: 21.05.2012 | Время: 01:14
Salom, Mehmon! Авторизуйся или зарегистрируйся
Цвет фона
 
 
 
 
GAMES NEWS

Навигация
Категории
Информация
Информация
Реклама
Реклама
Информация
Информация
Календарь
«  Февраль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272829
Наш опрос
Barcha shoubiznes yangiliklari portalimizda bolishini hohlarmidiz?
Всего ответов: 57
Друзья сайта
 
 
 
 
Статистика
Hozirda online: 9
Mexmonlar: 8
A'zolar: 1
Dilyora

BARCELONA KLUBLAR ÖRTASIDAGI JAXON CHEMPIONI


Ушбу учрашувдан олдин баъзи мутахассислар «Сантос» жамоаси «Барселона» жамоасига муносиб қаршилик кўрсата олади, деган фикрларни билдириб ўтишганди. Неймар ўзиги устоз деб биладиган Месси билан баҳсда асло қолишмаслиги қўшимча қилинаётганди. Аммо амалда ҳаммаси одатдагидек бошланди. «Барселона» ўйин бошиданоқ тўпни ўз назоратига олиб, ҳужум қилишни бошлади. «Сантос» вакиллари эса тўпни эгаллаш
учун каталониялик футболчиларнинг ортидан югуриб юришди. 7 дақиқада Алвешнинг хатосидан сўнг Неймар тўпни эгаллаб олиб, ҳужумга отланди. Унинг икки ёнида икки шериги очилиб бораётганди. Аммо Неймар тўпни очиқчасига қизғанди. Ҳимоячини алдаб ўтиб, ўзи зарба бермоқчи, аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, устози Мессига ўхшамоқчи бўлди. Аммо унга ҳали бор экан. Балки бошқа жамоалар билан ўйинда бу нарса ўхшар. Фақат «Барселона» билан ўйинда эмас. Ушбу вазиятда тўпни эгаллаб олган каталонияликлар қарши ҳужумга отланишди. «Барселона» футболчиси жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Барча ушбу ўйинни бошқариб бораёт ган ФИФА ҳаками Равшан Эрматовга қаради. Аммо унинг ҳуштаги жим эди. Ушбу вазиятнинг такрори берилмади. Биз эса Эрматовга ишонамиз. 14 дақиқада Месси 2 футболчини алдаб зарба берди аммо дарвозабон амаллаб қайтарди. Тьяго дарвозабондан қайтган тўпга яна зарба берди. Аммо кучсиз. 17 дақиқада «Сантос» ҳимоячиси Даниланинг хатосидан сўнг Алвеш тўпни эгаллаб олди ва Хавига узатди. Хави тўпни чиройли тарзда тўхтатиб, Мессини қулай вазиятга чиқарди. Буёғига эса Мессидан шедевр гол! Тўпни оҳиста тарзда дарвозабон устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди. Ёш футболчиларга (баъзи катта ҳужумчиларга ҳам) мастер класс! Орадан етти дақиқа ўтиб ҳисоб 2:0 га етди. Даниэл Алвеш ўнг қанотдан тўпни жарима майдони марказига – Хавига оширди. Хави тўпни ўзига тўғирлаб, шу заҳоти кучли зарба йўллади. Дарвозабон ҳам бу ерда ожизлик қилди. Иккинчи голдан сўнг «Барселона» рақибига ўйнаш учун бир оз имконият берди. Ана шу имкониятдан фойдаланган бразилияликлар ҳужум уюштиришди. Боргес қулай вазиятга чиқиб, зарба йўллади. Аммо Вальдес ўз ўрнида. Биринчи бўлим ўз якуинга етаётган пайтда, каталонияликлар амалда учрашув ьтақдирини ҳал қилиб қўйишди. «Барселона» футболчилари катта куч билан олинга ўтиб, «Сантос» дарвозасига зарбалар «ёмғири»ни ёғдиришди. Довдираб қолган дарвозабон Кабрал бир марта қайтарди, иккинчи марта ва... Охири Фабрегаснинг зарбаси дарвозадан жой
олди. 3:0! Иккинчи бўлим ҳам биринчи бўлим сценарийси остида ўтди. «Барселона» футболчилари тўпни назорат қилиб, зарур пайтда дарвоза сари штурм уюштириб туришди. 57 дақиқада жамоадошлари Неймарни қулай вазиятга олиб чиқишганди. Аммо Вальдес-Неймар қарама-қаршилигида Вальдес ғалаба қозонди. Мессининг ўзи 2-3та қулай вазиятга эга бўлди. Аммо дарвозабон ва ҳимоячилар сўнгги сонияларда унинг зарбаларини қайтариб қолишга муваффақ бўлишди. Аммо Месси барибир ўзининг ўйиндаги иккинчи голини киритишга эришди. 82 дақиқада «Сантос» футболчиси тўпни ўз дарвозаси олдидан узоқлаштиришда хатоликка йўл қўйди. Чап қанотда пайдо бўлган Алвеш Мессини дарвозабон билан бирга-бир вазияитга чиқариб юборди. Месси бир қарашда тўпни ўзидан узоқлаштириб юборганга ўхшаганди. Аммо дарвозабондан илдамроқ ҳаракат қилиб, Кабрални алдаб ўтди ва бўш дарвозаги тўпни йўллаб, ҳисобни йирик 4:0 кўринишига олиб келиб қўйди. «Барселона» Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби! Месси мусобақанинг энг яхши ўйинчиси! Финалдан олдин «Сантос»нинг ғалабасини башорат қилганлар бўлди. «Барселона» ҳужумчмилари жароҳат олганлиги эсга олиб ўтилди. Неймардан кўп нарса кутилганди. Аммо якунда ҳаммаси одатдагидек тугади.

The player will show in this paragraph



Просмотров: 86 | Добавил: JASURBEK | Дата: 10.02.2012
Комментарии
Имя / Логин
Email
 
Всего комментариев: 0
Форма входа
Об-хаво

БЕПУЛ СМС

Информация
Реклама
Реклама
Информация
Информация
Мини-чат
Друзья сайта
Статистика
UZFUNFACTORY UZFANKLUB
Copyright © 2010 | Создать сайт бесплатно